ВИЛОЯТИМИЗ ҲУДУДИДАГИ СУВ ТАЬМИНОТИ ВА ОҚОВА СУВ ТИЗИМИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Вилоятимиз бўйича жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги “Сув таьминоти ва оқова сув тизимини ривожлантириш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 38.2 км масофадаги ичимлик суви ва оқова сув тизимлари учун 88 млрд 785 млн сўм маблағлар ажратилиши белгиланган. Айни пайтда Самарқанд шаҳар эшкак эшиш канали ҳудудида қуриладиган туристик зонани ичимлик суви ва оқова сув тизими билан таьминлаш, Гулобод кўчасидан Хўжа Аҳрор Валий мажмуасигача, Афросиёб кўчасидан Мирзо Улуғбек кўчасигача бўлган ҳудудларда сув ва канализация тармоқларини тортиш ишлари қизғин давом этмоқда. Ушбу ишлар 2020 йилда ниҳоясига етказилади.